Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги иккита кўча икки кунга ёпилади

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги иккита кўча икки кунга ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган. Шу ишлар доирасида, пойтахтнинг Бинкат кўчаси тўлиқ, Рихсилий кўчаси эртага, 12 январь соат 10:00 дан 14 январь 21:00 гача қисман ёпилди.

Ҳаракат Рихсилий кўчасида йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.

"Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз", - дейилади хабарда.

Киритилди: 12:11 12.01.2024. Ўқилди: 1429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!