Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентнинг айрим ҳудудларида яна "свет" ўчмоқда

Тошкентнинг айрим ҳудудларида яна "свет" ўчмоқда

Юқори Чирчиқ ва Паркент туманида электр узилишлари кўпайиб, аксар ҳудудлар чироқсиз қолгани ҳақида хабарлар келмоқда. «Ҳудудий электр тармоқлари» бунга изоҳ берди.

- Айни пайтда вилоятимизда электр энергияси барқарорлигини таъминлаш, ҳудудларда таъминотни тизимли йўлга қўйиш, тармоқларни қайта тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда, - дейди дейди "Тошкент ҳудудий электр тармоқлари" корхонаси раҳбари ўринбосари Мурод Ғуломов. - Тезкор таъмирлаш бригадалари жойларда узлуксиз фаолият юритмоқда. Бунга зарур мутаҳассислар, техникалар, эҳтиёт қисмлар муттасил жалб этилмоқда.

Бироқ, шунга қарамай, жойларда электр таъминотида нобарқарорлик ҳолатлари учрамоқда. Бу аксар холларда тизимдаги тақсимлаш шаҳобчаларида юзага келаётган носозликлар, иситиш тизимлари, хусусан, табиий газнинг етарли бўлмагани учун истеъмол миқдори ва босимнинг кескин ортиб кетаётгани, электр иситиш анжомларидан тартибсиз фойдаланиш билан боғлиқ бўлмоқда.

Ҳозирги ҳолатни эътиборга олиб, фуқароларимиз электр ва газ истеъмолида тежамкор бўлишлари, бу эса мавжуд энергия манбаларини бошқа ҳудудларга ҳам тизимли етказиб беришга хизмат қилишини тўғри қабул қилишларини сўрар эдик, дея қўшимча қилади Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари ўринбосари Мурод Ғуломов.

Мутасаддининг қайд этишича, бундай ҳолатлар вилоятнинг деярли барча ҳулудларида кузатилмоқда. Тезкор гуруҳлар носозликларни бартараф этиш бўйича барча имкониятларни ишга солишмоқда.

Хусусан, юқоридаги туманларда ҳам яқин фурсатларда ҳолат тўлиқ бартараф этилади.

Киритилди: 22:24 26.01.2022. Ўқилди: 3253 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!