Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентлик эркак танишини 45 000 долларга чув туширди

Тошкентлик эркак танишини 45 000 долларга чув туширди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 2019 йил 18 апрель куни туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига тушган ҳужжатларга кўра, 2015 йил 1 июнь куни Катта Миробод кўчасида яшовчи Р.К. уйи олдида таниши Ф.К.га бирга тадбиркорлик билан шуғулланишини айтиб, алдов йўли билан ишончига кирган ва ундан 45 000 АҚШ долларини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида Р.К. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:21 19.04.2019. Ўқилди: 1609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!