Куала-Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси қароргоҳида Элит Осиё Чемпионлар Лигаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби "Пахтакор"нинг Тошкентдаги рақибларидан бири бўлди. Бу Криштиану Роналдунинг пойтахтга келиш имконини яратди.
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби эса ўз майдонида "Ал-Ҳилол"ни қабул қилади. Шу боис Карим Бензема ҳам Фарғонада маҳаллий мухлислар олдида майдонга тушиши мумкин.
Бу йил мусобақада 24 жамоа эмас, 32 та жамоа қатнашади. Унда Ўзбекистон шарафини “Нефтчи” ҳамда “Пахтакор” клуби ҳимоя қилади. Ҳар бир жамоа 8тадан ўйин ўтказади. 4та учрашув ўз майдонида, яна 4та ўйин эса сафарда бўлади.