“Қўйлиқ” бозоридан Нурафшон шаҳри марказигача 23 кмлик янги тезкор автобус (БРТ) йўлаги барпо этилади.
Лойиҳага кўра, йўл 6 тасмали қилиб қурилади. Aвтобуслар учун алоҳида йўлак йўл ўртасида жойлашади.
Мазкур концепция Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши томонидан маъқулланди.