Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентдаги ёнғинда эркак тириклайин ёниб кетди

Тошкентдаги ёнғинда эркак тириклайин ёниб кетди

15 май куни Яккасарой туманида жойлашган уйда ёнғин содир бўлган. Ҳодиса натижасида бир киши вафот этган.

Ёнғин Заки Валиди кўчасида жойлашган 34-уйда содир бўлган. Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилди, дейилади давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабарида.

Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгаси 1959 йилда туғилган фуқаро Б.Н.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 25 кв.метр майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши.

Киритилди: 15:06 16.05.2019. Ўқилди: 1362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!