Тошкентдаги «OtelO‘zbekiston» МЧЖ қўшма корхонасидаги давлат улуши (80,13 фоиз) 33 миллион долларга баҳоланди. Бу очиқ кимошди савдосига қўйилган объектнинг бошланғич нархи, деб хабар беради «NUZ.uz».
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 23 январдаги қарорига кўра, давлат улуши «Ўзбекистон» комплекси биноси ва ҳудудидаги инфратузилма объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи билан 99 йилга берилган.
Тўловларнинг максимал тўлаш муддати уч йил давомида ҳар чоракда тенг улушда амалга оширилади. Шу билан бирга минимал сармоя мажбурияти 100 миллион сўмга тенг.
Давлат улуши қуйидаги шартлар бўйича амалда бўлади:
«OtelO‘zbekiston» МЧЖ ҚКнинг давлат улушини сотиб олишни истаган инвесторларнинг мурожаатлари тегишли тартбида Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказиш давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Конкурсда иштирок этувчилар бошланғич сумманинг 15 фоиз миқдорида депозит қўйишлари керак.
Танлов ўтказилмаган, деб ҳисобланган тақдирда такрорий танлов дастлабки танлов ўтказилган кундан (2019 йил 11 июнь) бошлаб ҳар ўн иш кунида бир марта ўтказилиши мумкин.