Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги "можаро": юзлаб ишчилар ишидан айрилди, натижа эса...

Тошкентдаги "можаро": юзлаб ишчилар ишидан айрилди, натижа эса...

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи, палата аъзоси «GRAND DUET» МЧЖ Ўзбекистон — Бирлашган Араб Амирлиги қўшма корхонаси раҳбари Ш.Собиров мурожаат қилган. Бу ҳақда ССП ахборот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади "xabar.uz"

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида қуйидагилар маълум бўлган:

«GRAND DUET» МЧЖ қўшма корхонаси Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 19-уйда 2003 йилдан буён аҳолига замонавий бизнес маркази сифатида хизмат қилган. Бироқ, «Tashkent City» барпо этилиши муносабати билан «GRAND DUET» МЧЖга қарашли кўчмас мулк объекти бузилишга тушган.

Тошкент шаҳар ҳокимиятига «GRAND DUET» қўшма корхонаси билан келишилган ҳолда, «Ezidiyor» ресторани биноси бузилиши ҳудудига тушганлиги инобатга олиниб, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 115-уй манзилида жойлашган «Sayohat» ресторани биносини қонунчиликда белгиланган тартибда қўшма корхона тасарруфига топшириши лозим эди.

Бироқ, бу келишув амалга ошмагани сабаб, тадбиркор фаолиятини тўхтатишига ва юзлаб ишчиларни ишдан бўшатишга мажбур бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил феврал ойида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «GRAND DUET» қўшма корхонасининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминланиши мақсадида Чилонзор туман Маъмурий судига Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Sayohat» ресторани биносини «GRAND DUET» МЧЖ қўшма корхонаси тасарруфига ўрнатилган тартибда топшириш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилган.

Чилонзор туман Маъмурий судининг 2019 йил 16 майдаги ҳал қилув қарорига асосан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан палата аъзоси «GRAND DUET» қўшма корхонаси манфаатида киритилган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.

«Мазкур хал қилув қарори ижроси амалда таъминланган тақдирдагина, тадбиркорнинг қонуний манфаатлари тўлиқ ҳимоя қилинган, дея оламиз», дейилади ССП хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир йилча аввал «Tashkent City» қурилиши муносабати билан «Ezidiyor» тўйхонаси бузилганди.

Ўшанда «Ezidyor» тўйхонаси эгасига Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган «Sayohat» ресторани топширилади, деганди Тошкент шаҳар бинолардан фойдаланиш департаменти ходими.

Киритилди: 10:59 24.07.2019. Ўқилди: 2961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!