Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентдаги жанжалда мактаб ўқувчиси пичоқланди

Тошкентдаги жанжалда мактаб ўқувчиси пичоқланди

“Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчилари ўзаро жанжаллашганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни тахминан соат 22:30 ларда Миробод тумани Қўйлиқ мавзеси 2-уй олдида 2005 йилда туғилган Б.Ф. ўзининг таниши 2005-йилда туғилган Ж.Э. билан кетаётган вақтида ўзига нотаниш бўлган йигитлар билан ўзаро оғзаки тортишиб қолган.

Шундан сўнг Б.Ф. ҳамда Э.Х.лар улардан бири вояга етмаган 2008 йилда туғилган Ш.О. билан ўзаро уришиб кетишган. Сўнг Б.Ф. вояга етмаган Ш.О.га ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган.

Натижада вояга етмаган Ш.О. шифохонага ётқизилган, унинг соғлиғи шифокорлар назоратида.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси(“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади” - дейилади ИИББ берган хабарда.

Киритилди: 23:25 14.09.2025. Ўқилди: 1031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!