Президент қарорига мувофиқ, бу мактабда дарс берувчи устозларга ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб республиканинг ҳар бир ҳудудидан 3 нафардан энг иқтидорли ўқувчи саралаб олинади ва улар таътил пайтида ушбу мактабда жойлашган бепул махсус курсларда ўқитилади.
Мактабда янги ўқув йилига қадар профессионал овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси барпо этилиб, замонавий саҳна либослари билан таъминланади.