Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда юзлаб қорбобо кийимида бўлган фуқаролар пайдо бўлди

Тошкентда юзлаб қорбобо кийимида бўлган фуқаролар пайдо бўлди

Тошкент шаҳридаги 505 та маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тайёрланган Қорбобо кийимлари 16 декабрь куни маҳалладаги посбонлар ва кўнгиллиларга тарқатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бош мутахассиси Алишер Ёрматов «Турон24» га хабар берган.

Хабар қилинишича, “Маҳаллада Янги йил” деб номланган ушбу лойиҳа доирасида маҳаллаларда яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланганлар, юз ёшдан ошган ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари уйларида байрам ташкиллаштирилади.

Шунингдек,  жорий йилнинг 20-31 декабрь кунлари Тошкент шаҳри маҳаллаларида истиқомат қилувчи 12 ёшгача бўлган болаларга ҳар бир маҳалладаги маҳалла марказий биноси, кўчалар, кўп қаватли уйлар олдида ва болалар майдончаларида байрам тадбирлари ташкил этилиши режаланмоқда.

Manba: 7news.uz

Киритилди: 19:38 16.12.2018. Ўқилди: 2224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!