Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда ёзги мавсумда жамоат транспортида назорат кучайтирилди

Тошкентда ёзги мавсумда жамоат транспортида назорат кучайтирилди

Ёз мавсумида йўловчиларга қулай, сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри жамоат транспортида назорат тадбирлари кучайтирилди.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда пойтахтдаги ер усти жамоат транспорти 169 та автобус йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Таъкидланишича, йилнинг барча фаслларида аҳоли учун қулай ва хавфсиз ташув хизматларини ташкил этиш соҳанинг устувор вазифаларидан ҳисобланади.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳри автобус йўналишларида ташувчилар томонидан брутто-шартнома талаблари ва белгиланган сифат мезонларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилди.

Белгиланган талабларга мувофиқ, ташқи ҳаво ҳарорати +28 даражадан юқори бўлган ҳолларда автобус ва электробуслар салонида кондиционерлар ишлатилиши ҳамда ички ҳарорат +26 даража атрофида сақланиши шарт.

Транспорт вазирининг тегишли кўрсатмаси асосида Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳлар автобус йўналишларида рейдлар ўтказиб, брутто-шартнома доирасидаги сифат талабларининг бажарилишини жойларда назорат қилмоқда.

Киритилди: 17:21 22.06.2026. Ўқилди: 1007 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!