Шавкат Мирзиёев “Тошкент-Шарқий” аэродроми негизида барпо этилган янги аэропортни бориб кўрди.
Аэропорт 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги билан жиҳозланган, бўлиб у энг оғир самолётларни ҳам қабул қила олади.
Аэропортда 20 та самолётга мўлжалланган перрон, “Boeing 787”, “А 320” каби самолётлар, бизнес-жетлар ва вертолётлар учун ангарлар қурилган.
Янги аэропорт қулай жойлашуви туфайли пойтахт ва Янги Тошкент шаҳри учун муҳим транспорт хабига айланади, дейилади хабарда.