Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда VI Европа киноси фестивали бошланди

A A A
Тошкентда VI Европа киноси фестивали бошланди

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги киносаройда VI Европа киноси фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 
“Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистондаги Европа иттифоқи делегацияси томонидан ташкил этилган фестивалда Швейцария, Венгрия, Словения, Чехия, Латвия, Германия, Руминия, Финляндия, Франция, Бельгия давлатлари киноижодкорлари томонидан ишлаб чиқарилган 12та фильм тақдим этилади.

Ўзбекистонда олтинчи маротаба амалга оширилаётган мазкур лойиҳа Европа ва Марказий Осиё халқларининг маданий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Фестиваль 31 майга қадар давом этади.

manba: xs.uz

Киритилди: 05:39 26.05.2018. Ўқилди: 2101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар