Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда уюшган жиноятчилар қўлга олинди

Тошкентда уюшган жиноятчилар қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 2019 йил 17 апрель куни Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида яшовчи М.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 12 март кун соат 08.00 дан соат 09.30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унга тегишли бўлган, Ғазалкент шаҳри Бўстонлиқ кўчасидаги хонадонини эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, у ердан Toshiba ноутбуки, Linux фотоаппарати, RedMi-7 русумли мобиль телефони ва қулоқчинларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қибрай тумани Юқоритоз кўчасида яшовчи У.М. ва шу туман Қипчоқ кўчасида яшовчи Ш.Т.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:30 21.04.2019. Ўқилди: 2528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!