Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда ток уриши оқибатида вафот этган ўқувчи ўқиган мактаб директори ва унинг ўринбосари қамалди

Тошкентда ток уриши оқибатида вафот этган ўқувчи ўқиган мактаб директори ва унинг ўринбосари қамалди

2023 йил 27 ноябр куни Мирзо Улуғбек туманидаги 99 сонли умумтаълим мактаби 8 синф ўқувчиси А.А. мактаб ҳовлисидаги спорт майдонидан чиқиб кетаётганида тоби қочган ва ҳушидан кетган. СТЕнинг дастлабки хулосасига кўра, боланинг ўлими электр жароҳати, электр токи ёйидан заҳарланиш, ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, чап қўл кафт соҳаси электр тамғаси натижасида юз берган.

Декабр ойида ўқувчининг вафот этиши ортидан мактаб директори ва директор ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида мазкур иш кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, мактаб директори ва директор ўринбосари Жиноят кодексининг 207 моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 3 қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Уларга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ва 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Киритилди: 12:01 17.04.2024. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!