АТ "Халқ банки" Тошкент шаҳар филиалининг маълум қилишича, карантин даврида пенсия ва нафақаларни тарқатиш ишлари талаб даражасида олиб борилмоқда.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг апрель ойида жами 244 194 нафар пенсионер ва нафақахўрларга 249 490 млн. сўм нақд пул шаклида тарқатиладиган пенсия маблағлари молиялаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 13 апрел санасида (кечки ҳолатга) жами 139 854 нафар пенсионерга 169 391 млн. сўм (68%) пенсия маблағлари яшаш жойларига бирма-бир, антисептик чоралар қўлланилган ҳолда (комбинзон, ниқоб, кўзойнак, қўлқоб ва ҳоказолар) сайёр касса ходимлари томонидан етказиб берилди.
Қолган 104 340 нафар пенсионерларнинг 80 099 млн. сўм маблағларини жорий йилнинг 20 апрель санасига қадар яшаш жойларига бирма-бир етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, пенсионерларга нақд пул маблағлари етказилишидан аввал, нақд пул маблағларини тайёрлаш барча антисептик чоралар қўлланилган ҳолда амалга оширилмоқда ҳамда ҳар бир пенсионер учун пенсия пуллари алоҳида-алоҳида (cтерилланган пакетларда), тайёрланиб, тарқатилмоқда.