Ҳокимликка кўра, июлнинг дастлабки 15 кунида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ 6 204 та ҳолат аниқланган.
Қайд этилишича, “Халқ назорати” портали орқали келиб тушган мурожаат асосида қурилиш чиқиндиларини ноқонуний жойга ташлаган шахсга ҳам 20,6 млн сўм жарима белгиланган.
Ҳокимлик аҳоли ва пойтахт меҳмонларини шаҳар тозалигини сақлаш қоидаларига риоя этишга чақирди.