Мирзо Улуғбек туманида ўтказилган рейд вақтида ертўлада ёввойи маймун сақланаётгани маълум бўлди.
Маймун кейинги парвариши ва хавфсизлигини таъминлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.
Мутахассисларга кўра, ёввойи ҳайвонларни мос шароит ва назоратсиз сақлаш уларнинг ҳаёти, шунингдек, аҳоли хавфсизлигига хавф туғдириши мумкин.