13 ноябрь куни Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2018 йил 6 июнь куни 39 ёшли муқаддам судланган Нурилла А. ва 46 шли Хасан Н.лар 74 ёшли Малика А.га ҳамкорликда бизнес қилишни ваъда қилиб, уй қурилиши учун пул кераклигини маълум қилишган.
Эркакларга ишонган аёл уларга жами 50.000 АҚШ доллари берган. Аммо Нурилло ва Хасан ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.