Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган “Orlando” ёниб кетди

A A A
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган “Orlando” ёниб кетди

Бугун, 26 февраль куни тахминан соат 08:15 ларда Учтепа тумани КХАЙ кўчаси 16-уй қаршисида, ҳаракатланиб кетаётган 2004 йилда туғилган М.О. бошқарувидаги “Орландо” русумли автомашинанинг мотор қисмида, электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.

Маълум қилинишича, ёнғин Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

“Ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини ўз вақтида кўрикдан ўтказишларини ҳамда белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.

Киритилди: 10:12 26.02.2024. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!