Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда эр-хотиннинг умумий мулки бўлган уйлар тақсимланди

Тошкентда эр-хотиннинг умумий мулки бўлган уйлар тақсимланди

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 28.05.2020 йилдаги 2-1002-1906/32341-сонли ижро варақасига асосан, қарздор О.Илешовдан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Авиасозлар-3 мавзесида жойлашган хонадонлардан бири ва  Яшнобод тумани, Бирлашган 5-тор кўчасида жойлашган уйга нисбатан умумий мулкнинг тақсимланишидан келиб чиққан 453 мн. 391 минг 788 сўм фарқ  З.Илешова фойдасига ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлим давлат ижрочиси Д.Ахтамов иш юритувига 23.06.2020 йилда берилган бўлиб, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунунининг 23-моддасига асосан, 101120023527-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган. Туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга 15 кун ихтиёрий муддат берилиб, агарда қарздорлик тўланмаган тақдирда қарздор номига расмийлаштирилган кўчар ва кўчмас қимматликлар белгиланган тартибда хатланилиб, реализация қилиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Бўлим томонидан 26.06.2020 йилда ундирувчи З.Илешовага 453 мн. 391 минг 788 сўм нақд пул маблағлари давлат ижрочиси томонидан ундирилган. Юқоридагиларга асосан ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.

Киритилди: 16:46 04.07.2020. Ўқилди: 2584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!