Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда чанг-тўзон бошланмоқда. Махсус комиссия бу ҳақда олдиндан огоҳлантирган эди

Тошкентда чанг-тўзон бошланмоқда. Махсус комиссия бу ҳақда олдиндан огоҳлантирган эди

Олдинроқ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Махсус комиссиянинг Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.

"Жаҳон метеорология ташкилотининг Чанг-қум бўронлари бўйича Пекин ва Саудия Арабистони регионал марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги прогнозларига кўра, эртага Тошкент шаҳри ҳудудига ғарбий нам ҳаво оқимлари кириб келиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Прогнозларга кўра, кун давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол, асосан, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим вақтларда 10–12 м/с гача, баъзи ҳудудларда эса 15 м/с гача кучайиши эҳтимоли мавжуд. Кучайган шамол фонида айрим жойларда чанг-тўзонлар юзага келиши мумкин.

Мазкур жараёнлар натижасида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин. Бироқ ушбу ҳолат қисқа муддатли характерга эга бўлиб, ғарбий нам ҳаво оқимларининг кириб келиши ва ёғингарчилик ҳисобига атмосфера ҳавосининг аста-секин тозаланиши кутилмоқда.

Мутахассислар шамол кучайган пайтларда, айниқса, нафас йўллари касалликлари, аллергия ва юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолари мавжуд фуқароларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этади. Зарурат бўлмаганда узоқ вақт очиқ ҳавода бўлмаслик, дераза ва эшикларни ёпиқ сақлаш ҳамда имкони қадар ниқоблардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Ҳозирда Махсус комиссия томонидан атмосфера ҳавоси ҳолати доимий мониторинг қилиб борилмоқда", дейилади огоҳлантиришда.

Киритилди: Бугун 16:54. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!