Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда бир ҳайдовчи иккинчисига тўппонча билан таҳдид қилди

Тошкентда бир ҳайдовчи иккинчисига тўппонча билан таҳдид қилди

Интернет тармоғида ҳайдовчилар ўртасида юзага чиққан келишмовчилик акс этган видео тарқалиб, унда ҳайдовчилардан бири тўппонча билан ўқталгани тасвирланган. Кейинчалик аниқланишича, ушбу тўппонча пластмассадан тайёрланган ўйинчоқ бўлган.

"Кун" нашрига кўра, Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу фактнинг текшируви ўтказилиб, ҳодиса иштирокчилари ва келишмовчилик сабабларига аниқлик киритилди

Ҳодиса светофор ишламаслиги оқибатида тирбандлик юзага келган Келес кўчасида содир бўлди. Иккита автомобиллар ҳайдовчилари – "Матиз" русумли автомобилни бошқарган 28 ёшли Ф.Ю. ва "Кобальт" автомобилини бошқарган 51 ёшли Ж.Ж. бир-бирларига йўл бермаганликлари оқибатида улар ўртасида келишмовчилик юзага чиққан. Жанжал давомида Ф.Ю. Ж.Ж.га ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилган.

Ушбу можаро бўйича текширув давом этмоқда, унинг натижаларига кўра можаро иштирокчиларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Киритилди: 09:50 08.11.2019. Ўқилди: 2015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!