Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда “автомойка” ходимларини ишга қабул қилишда назорат кучайтирилади

Тошкентда “автомойка” ходимларини ишга қабул қилишда назорат кучайтирилади

Тошкентда автомашина ювиш шохобчасига ишга кирмоқчи бўлганлар тўғрисидаги маълумотларни текшириш кучайтирилади. Бу транспорт воситаларини ўз мақсадида ишлатиш, олиб қочиш каби жиноятларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Муродилла Алиқориев пойтахтдаги автомашина ювиш ва шу каби хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи 217 та ташкилотлар вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ташкилот раҳбарлари улар ишга олаётган шахслар учун масъулликлари ҳақида огоҳлантирилди. Ишчиларнинг масъулият ҳудудини белгилаш, маълумотларини қайд этиш ҳам раҳбарнинг вазифаси эканлиги қайд этилди.

“Шу билан бирга ишчиларни мижознинг автомобили калитини олишларига йўл қўймасдан, бунинг ўрнига барча мижозлардан калитларни олувчи битта масъул шахсни тайинлаш тавсия этилди”, - дейилган хабарда.

Ташкилотлар раҳбарлари ўз навбатида ишга қабул қилинаётган шахсларнинг маълумотларини текшириш қийинлиги, бунда ҳудудий ички ишлар органларининг ёрдамлари кераклигини айтишди.

“Мазкур илтимос қондирилди, энди автомобиль ювиш шохобчаси раҳбари профилактика инспекторлари билан биргаликда ишга олинаётган шахсларнинг маълумотлари ҳаққонийлигини текшириши мумкин”, - дейилган хабарда.

Хабарда ишга олинаётган шахс қидирувда эмаслиги, хусусан, илгари автомобиль олиб қочмаганлиги текширилиши қўшимча қилинган.

Киритилди: 07:45 02.11.2020. Ўқилди: 3562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!