Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда 34 ёшли эркак 26 минг АҚШ долларидан айрилди

Тошкентда 34 ёшли эркак 26 минг АҚШ долларидан айрилди

Юнусобод тумани ИИО ФМБга 34 ёшли Муҳаммадсодиқ Х. мурожаат қилди. Унинг хабар беришича, 2017 йил май ойида ўзини Мирдаврон деб ва фермер хўжалиги раҳбари сифатида таништирган йигит Хитойдан 200 тўплам мобиль терминаллар олиб келишини ваъда қилган.

Уларни харид қилиш учун Муҳаммадсодиқ 26 минг АҚШ доллари берган. Аммо Мирдаврон терминалларни ҳам, пулларни ҳам бермаган. Шу боис аризачи Мирдавронга нисбатан чора кўришни сўради.

Ички ишлар органлари ходимлари Мирдавроннинг шахсини аниқладилар. Маълум бўлишича, 28 ёшли Мирдаврон пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Киритилди: 14:09 30.06.2020. Ўқилди: 3022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!