Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда 34 ёшли аёлни Lacetti уриб юборди

Тошкентда 34 ёшли аёлни Lacetti уриб юборди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида пиёда ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ 3 январ куни, мазкур ҳолат ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг хабар берди.

Воқеа 31 декабр куни соат 21:00 атрофида Маҳтумқули кўчасида содир бўлган.

Тармоқларда тарқалган хабарларда 34 ёшли аёл ҳалок бўлган жой атрофидаги камералар ишламагани ва шу сабабли гувоҳлар қидирилаётгани айтилган.

ЙҲХБнинг маълум қилишича, 24 ёшли Ж.Р. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, 1991 йилда туғилган Й.Н.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ушбу моддага кўра, бундай қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, айбдор шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Киритилди: 20:59 04.01.2026. Ўқилди: 2849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!