7 октябрь куни Учтепа тумани ички ишлар органларига 31 ёшли Умиджон М. мурожаат қилиб, ўзини касалга солиб уни лифтгача олиб бориб қўйишни илтимос қилган, сўнг телефонини сўраб, Умиджон чалғиганида воқеа жойидан яширинган шахсга нисбатан чора кўришни сўради.
Тошкент шаҳар ИИББнинг ёзишича, мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 28 ёшли Олимжон Н. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.