Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 250 млн сўм ва 20 минг долларга «ухлатган» шахс ушланди

Тошкентда 250 млн сўм ва 20 минг долларга «ухлатган» шахс ушланди

19 август куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2014 йил январь ойида фуқаро Ф.К. “Ройсон” заводи олдида Сергели туманида яшовчи У.А. исмли аёлга арзон нархда енгил автомашиналар олиб беришини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, унда алдов йўли билан ишончига кириб, 250 млн сўм пули ва 20 000 АҚШ долларини олиб берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. 

Кўрилган чоралар натижасида Ф.К. ушланган.

Manba: kun.uz

Киритилди: 13:52 20.08.2018. Ўқилди: 1188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!