Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда 19 ёшли қашқадарёлик қиз қўлга олинди

Тошкентда 19 ёшли қашқадарёлик қиз қўлга олинди

7 октябрь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 53 ёшли Феруза И. мурожаат қилиб, шу куни тахминан соат 15.30 да “Чорсу” буюм бозоридаги дўконлардан бирида бўлганлигини маълум қилди. Мол танлаш вақтида Феруза И. сумкасини раста устига қўйганда, номаълум қиз унинг паспортини, пластик карточкасини, 1.300.000 сўм ва 10 АҚШ доллар пулларини ўғирлаб кетган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида ўғриликда гумонланувчи қиз – 19 ёшли Қашқадарё вилоятилик Хотира Д. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 14:14 14.10.2020. Ўқилди: 5024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!