Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилоятида мактаблар учун 200 миллиард сўм ажратилади

A A A
Тошкент вилоятида мактаблар учун 200 миллиард сўм ажратилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилояти фаоллари иштирокидаги йиғилиш давом этмоқда.

Телеграмдаги «Олтин воҳа» каналида ёзилишича, президент Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини чуқур таҳлил қилиб, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳамда жаҳон миқёсида кечаётган воқеликлар билан қиёсан сўз юритди.

Президент Тошкент вилоятига мактаблар қурилиши учун 200 миллиард сўм, соғлиқни сақлаш тизими учун 100 миллиард сўм, йўллар қурилиши учун 100 миллиард сўм ажратилишини, бугуннинг ўзида 170 миллиард сўм маблағ ўтказилиши ва ишлар бугундан бошланишини маълум қилган.

Киритилди: 14:56 03.06.2019. Ўқилди: 1527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда