Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилояти “СЭС” бўлим мудирлари жиноят устида ушланди

Тошкент вилояти “СЭС” бўлим мудирлари жиноят устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармаси бўлим мудири Х.Ф. “X.D.” хусусий корхонасига қарашли Ўртачирчиқ туманида жойлашган ер майдонидан олинган намуналар бўйича эпизотик касалликлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 800 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувларига асосан тадбир давом эттирилганда, бошқарманинг юқумли касалликларга хулоса беришга масъул бўлими мудири Р.Х. Х.Ф.дан 400 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ф. ва Р.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Киритилди: 15:27 29.03.2021. Ўқилди: 3987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!