Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Камолов Турғун Жуманович вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Камолов Турғун Жумановичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади", дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Турғун Камолов коронавирусдан даволанаётган бўлган.