Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент метросида йўловчи поезд йўлига тушиб кетди

Тошкент метросида йўловчи поезд йўлига тушиб кетди

Тошкент метросида йўловчи аёл поезд йўлига тушиб кетди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 2 май куни соат 21:35 атрофида “Ғафур Ғулом” бекатида содир бўлган. Бекатга 40-сонли ҳаракат таркиби кириб келаётган пайтида йўловчи аёл эҳтиётсизлик оқибатида йўлга тушиб кетган.

Машинист тезкор ва аниқ ҳаракат қилиб, ҳаракат таркибини зудлик билан тўхтатган ҳамда хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро жиддий тан жароҳати олмаган. У тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрик учун олиб кетилган.

Қўшимча қилинишича, ҳодиса метро ҳаракати жадвалига таъсир кўрсатмаган, барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланган.

Киритилди: Бугун 13:35. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!