Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкент метроси ер усти ҳалқа линиясида иш вақти ўзгартирилади

Тошкент метроси ер усти ҳалқа линиясида иш вақти ўзгартирилади

Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабарига кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб ер усти ҳалқа линиясида поездлар ҳаракати жадвали ўзгартирилади.

Янги тартибга мувофиқ, мазкур йўналишда метро поездлари эндиликда ҳар куни соат 05:00 дан 23:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади. Аввал ушбу линияда ҳаракат соат 06:00 дан 23:00 гача амалга оширилган эди.

Жадвалдаги ўзгариш поездлар ҳаракатини бир соат олдин бошлаш орқали йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, Тошкент метрополитенининг бошқа (Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод) йўналишларида поездлар ҳаракати аввалгидек ҳар куни соат 05:00 дан 00:00 гача давом этади.

Киритилди: Бугун 14:42. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!