Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тонг табассуми!.. (17-қисм)

Тонг табассуми!.. (17-қисм)

Эркакдан сўрашди:

— Нега қуённи отиб ўлдирдингиз? Адашмасам, сиз овчилар уюшмаси аъзоси эмасдингиз шекилли?

— Нега бу бебош қуён менинг томорқамга кириб карам ейди? Адашмасам, уям менинг оилам аъзоси эмасди шекилли?

 

* * *

 

Эр-хотин машинада меҳмонга кетишаётганди. Ярим йўлга етганда, хотин хавотир аралаш деди:

— Дадаси, тез машинани орқага ҳайданг!

— Нима бўлди?

— Газни ўчириш эсимдан чиқибди. Уйимиз ёниб кетади-я!

— Ёнмайди.

— Нимага?

— Мен ваннахонадаги кранни ёпишни унутибман.

 

* * *

 

Врач бемордан сўради:

— Ҳар куни неча соатдан ухлайсиз?

— Икки-уч соатдан.

— Бу кам-ку!

— Ҳечқиси йўқ. Мен тунлари ўн соатлаб ухлайман.

 

* * *

 

Божхона ходими навбатдаги йўловчининг буюмларини назоратдан ўтказяпти.

— Хў-ўш, демак бу сумкада ҳеч нарса йўқ. Буниси-чи? Бунисидаям тақиқланган буюм йўқ. Учинчиси… Ундаям йўқ. Менга қаранг, ўртоқ фуқаро, сумкаларингизда тақиқланган буюмлар тополмадик. Энди сиз божхонадагиларни беҳуда овора қилганингиз учун бож тўлайсиз.

Киритилди: 07:00 22.10.2020. Ўқилди: 2212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!