Ота ўғлидан сўради:
— Зоологиядан аъло баҳо олибсанми?
— Ҳа.
— Қайси саволга жавоб бердинг?
— Устозим туяқушнинг оёғи нечталигини сўради.
— Нима деб жавоб бердинг?
— Туяқушнинг оёғи учта дедим.
— Тўхта, туяқушнинг оёғи иккита-ку!
— Ҳамма гап шунда-да! Бошқалар туяқушнинг оёғи тўртта деб жавоб беришди.
* * *
Тўрт яшар бола онасига деди:
— Бугун боғчамизда бизни дўхтир текширди.
— Нимани текширди?
— Нафас олаётган-олмаётганимизни текширди.
* * *
Қушлар кўргазмасида учта тўтиқуш сотувга қўйилган. Бирининг нархи юз минг, иккинчисиники беш юз минг, учинчисиники эса бир миллион сўм. Харидорлардан бири сўради:
— Нега манави тўтининг нархи юз минг сўм?
— У иккита тилда бемалол гапиради.
— Беш юз минг сўмлиги-чи?
— У учта тилда гапиради.
— Хўп, у ҳолда анави тўтининг нархи нега бир миллион сўм? У қандай каромат кўрсатади?
— Ҳеч қандай каромат кўрсатмайди. Бу тўти анави иккаласининг бошлиғи.