Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Толибон ва АҚШ вакиллари Тошкентда учрашди

A A A
Толибон ва АҚШ вакиллари Тошкентда учрашди

Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда АҚШ вакиллари “Толибон” ҳаракати делегацияси билан учрашди (БМТ қонунчилигига кўра “Толибон” ҳаракати террорчи деб тан олинган), деди АҚШ махсус вакили Томас Уэст.

“Рина Амири (АҚШнинг афғон аёллари, қизлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус элчиси) ва мен афғон элчилари билан Тошкентдаги конференцияда учрашиб, оғир пайтда қандай йўл тутишни муҳокама қилдик”, — дейилади Уэст баёнотида.

Уэст, шунингдек, бугун АҚШ идоралараро гуруҳи Толибон билан алоқани давом эттиришини айтди.

Киритилди: 14:08 27.07.2022. Ўқилди: 2134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар