Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Толибон» ўқитувчилар учун 16 минг иш ўрни ажратади

A A A
«Толибон» ўқитувчилар учун 16 минг иш ўрни ажратади

Афғонистонда олий ўқув юртлари ва мактабларда дарслар Толибон томонидан мамлакатда ҳокимият қўлга киритилгандан сўнг ўтган йилнинг август ойи охирида тўхтатилган эди. Мактабнинг кичик синфлари 19 сентябрда қайта тикланди, аммо ўғил болалар ва эркак ўқитувчиларнинг таълим олиш ва иш фаолиятини олиб бориши учун рухсат берилганди.

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб таълим вазирлиги ўрта мактаб ўқувчи қизларини мактабларда дарсларга боришини тақиқлаганди. Май ойида жорий ҳокимият органлари таълим механизмини ишлаб чиқаётгани эълон қилинди. Афғонистон Ислом Амирлиги таълим вазирлигининг Маъмурий масалалар бўйича директори Аҳмад Жон Аҳмадийнинг берган маълумотларига кўра жорий йилда ўқитувчилар учун 16 минг бўш иш ўринлари ажратилади.

– Миллий бюджетда мавжуд муаммоларга қарамай бу қарор таълим соҳасини ривожлантириш учун қилинмоқда, - дейди Аҳмад Жон Аҳмадий.

Киритилди: 21:19 08.06.2022. Ўқилди: 1539 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар