Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Толибон” Тожикистонни Афғонистоннинг ички ишларига аралашишда айблади

A A A
“Толибон” Тожикистонни Афғонистоннинг ички ишларига аралашишда айблади

“Толибон” ҳаракати томонидан ташкил этилган Афғонистон ҳукумати раиси ўринбосари вазифасини ижро этувчи Абдул Ғани Бародар Тожикистон мамлакат ички ишларига аралашётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” телеканали хабар қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Тожикистон ишларимизга аралашмоқда. Ҳар бир ҳаракатга қарши ҳаракат мавжуд”, - деган Бародар.
Қайд этиш жоизки, Тожикистон бир неча марта толиблар Афғонистоннинг турли миллатларидан ташкил топган инклюзив ҳукумат тузишлари кераклиги ҳақида баёнот берганди.
Аввалроқ толиблар Тожикистон билан чегарадаги Тахор вилоятига минглаб махсус хизмат жангчиларини юборгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 20:02 26.09.2021. Ўқилди: 3877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!