Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Толиблар Эмомали Раҳмонни танқид қилишди

Толиблар Эмомали Раҳмонни танқид қилишди

Афғонистоннинг янги ҳукумати - "Толибон" ҳаракати вакиллари Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни мамлакатда демократия тақчиллиги учун танқид қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.
Тожикистон номига кескин фикрлар ҳаракат вакили Иномулло Сомонгоний томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган. У Twitterда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон сиёсатига баҳо берган.

"У 27 йилдан бери президентлик қилади, яна олти йил шу вазифани бажаради ва ундан кейин, эҳтимол, яна президент лавозимида қолади. У раҳбарлик қилаётган мамлакатда сайловларда иштирок этишга бешта партияга рухсат берилган ва уларнинг барчаси ҳукуматпараст партиялардир. Ва бу ҳурматли инсон Афғонистонда сайловларни ўтказиш борасида бизга маслаҳат солмоқчи", — деб ёзган Сомонгоний.
Толиблар бундан олдин ҳам икки маротаба Тожикистонни танқид қилган эди. Ҳафта бошида Афғонистоннинг янги сайланган ҳукумати бош вазирининг биринчи ўринбосари Абдул-Ғани Бародар Тожикистонни Афғонистоннинг ички ишларига аралашишда айблаган эди.
Сўнгра, бош вазирнинг иккинчи ўринбосари Абдул-Салом Ханафий Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Афғонистонда янги инклюзив ҳукумат яратиш лозимлиги ҳақидаги сўзларини қоралади. У Раҳмонга АИР ички ишларига аралашмасликни маслаҳат бериб, акс ҳолда, Тожикистон шунга яраша муносабатга рўбаро бўлишини қўйишма қилди.

Киритилди: 12:09 30.09.2021. Ўқилди: 6388 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!