Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Токиода Ўзбекистон ва Япония вазирлари учрашди

Токиода Ўзбекистон ва Япония  вазирлари учрашди

29 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Токио шаҳрида Япониянинг таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазири Масахито Морияма билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасида қўшма илмий лойиҳалар дастурларини ҳамкорликда амалга ошириш масаласини муҳокама қилдилар. Мазкур дастурларни ҳар икки мамлакат тенг улушда молиялаштириш таклиф этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ёш тадқиқотчилари учун Япониянинг етакчи илмий муассаса ва лабораторияларда стажировка ўташлари бўйича фикр алмашилди. Шу ўринда шу кунга қадар 1650 нафарга яқин магистр ва PhD илмий унвонига ёш тадқиқотчилар Sakura Science ҳамда SATREPS лойиҳалари доирасидаги академик алмашинув дастурларида иштирок этганлари қайд этилди. Бу соҳада ишларни янада жадаллаштиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Япония университетларини жалб қилиш, қўшма дастурларни яратиш масаласи ҳам учрашув кун тартибидан ўрин эгаллади. Учрашув давомида Япониянинг етакчи университетларининг Ўзбекистонда филиалларини очиш, таълим жараёнларига япон профессорларини жалб қилиш ва етакчи университетлари ўқув дастурини Ўзбекистон олий таълим муассасаларига жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди

Суҳбат сўнгида томондан инновацион стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик масалаларига тўхтаб ўтдилар. Бу бордаги япон тажрибасини Ўзбекистонга татбиқ қилиш масаласи истиқболлари тўғрисида сўз юритиларкан, экология, яшил иқтисодиёт, глобал иқлим ўзгариши каби соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим экани қайд этилди.

Киритилди: 16:46 29.09.2023. Ўқилди: 1604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!