Токио ҳукумати ходимларга қулайликка йўналтирилган “замонавий” кийим услубини жорий этмоқда. Энди поло, футболка, кроссовка ва ҳатто айрим ҳолларда шортик кийишга ҳам рухсат берилган.
Бу қарорнинг асосий мақсади — ёзги иссиқда кондиционерлардан камроқ фойдаланиб, энергия сарфини қисқартириш.
Ушбу янгилик энергия тежашга қаратилган “Cool Biz” дастурининг янада кенгайтирилган кўриниши ҳисобланади.