Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Францияга ташрифини якунлади , деб хабар бермоқда Tengri News .
Бу Қозоғистон раҳбарининг Францияга биринчи давлат ташрифи бўлди. Парижда Токаев франциялик ҳамкасби Эманнуэл Макрон билан музокаралар ўтказди. Уларнинг натижаларидан кейин Макрон ижтимоий тармоқларда қозоқ тилида пост чоп этди .