Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тожикистоннинг «ечими»: Путинни ҳибсга олмаслик учун ХЖСдан чиқишми?

Тожикистоннинг «ечими»: Путинни ҳибсга олмаслик учун ХЖСдан чиқишми?

Тожикистон парламентида Халқаро жиноий суддан чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

2025 йилда Душанбе ХЖС ордерига қарамай, Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш мажбуриятини бажармагани сабабли танқидга учраганди.

"Тожикистон парламенти қуйи палатаси кенгаши 16 сентябр кунги навбатдан ташқари йиғилишида “Халқаро жиноий суднинг Статути амал қилишини тугатиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини муҳокама қилди. Мазкур масалаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди", дея хабар берди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.

Тожикистон Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) Рим статутига аъзо давлат ҳисобланади. Душанбе Рим статутини 1998 йил 30 ноябрда имзолаган ва 2000 йил 5 майда ратификация қилган. Статут 2002 йил 1 июлдан эътиборан кучга кирган.

2025 йилда Европа ташқи алоқалар хизмати (EEAS) Тожикистон Россия президенти Владимир Путиннинг Душанбега ташрифи чоғида уни ҳибсга олиш ордерини ижро этиш бўйича Статут доирасидаги мажбуриятларини бажармаганини маълум қилганди.

ХЖС Владимир Путин ҳамда Россия болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани украиналик болаларни ноқонуний депортация қилиш шаклидаги ҳарбий жиноятларни содир этганликда айблаб, уларни ҳибсга олишга ордер берган.

Киритилди: 22:55 17.09.2026. Ўқилди: 797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!