Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистондаги Искандаркўлга президентнинг номини бериш таклиф қилинди

Тожикистондаги Искандаркўлга президентнинг номини бериш таклиф қилинди

Тожикистон парламенти спикерининг собиқ ўринбосари, мамлакатнинг Россиядаги собиқ элчиси Абдумажид Достиев Искандаркўл номини Кўли Раҳмон ёки Раҳмонкўл деб қайтадан номлаш таклифини билдирди.

Ушбу таклиф унинг Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга йўллаган ва “СССР” газетасида эълон қилинган ташаккурномасида билдирилган.
Достиевнинг ёзишича, македониялик Искандар Марказий Осиёга бостириб кирганида кўплаб қирғинларни амалга оширган, ўша пайтдаги хоин амалдорлар эса кўлга босқинчининг номини берган. “Қонхўр саркарда қон тўккан жойдаги кўлга унинг номини бериш қанчалар катта хато! Бу кўлнинг номини ўзгартириш зарур”, – деди у.
Собиқ сиёсатчининг фикрига кўра, Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кўлни Кўли Раҳмон деб аташ адолатдан бўлади. “Тожиклар тарихида ҳеч бир подшоҳ, амир ва бошқа раҳбарлар ўз ҳаётини Имомали Раҳмончалик мамлакат ҳимояси ва барқарорлиги учун бағишламаган”, – дея таъкидлади собиқ элчи.
Қолаверса, Абдумажид Достиев агар кўлнинг номи ўзгартирилса, Тожикистонда “босқинчи ва ёвуз Искандарнинг номи йўқолади”.
Искандаркўл Ҳисор тоғ тизмасининг шимолий ён бағрида, денгиз сатҳидан 2195 метр баландликда жойлашган. Айрим манбаларда македониялик Искандар Марказий Осиёдан Ҳиндистонга кетаётиб шу ерда тўхтаб ўтгани айтилган.

Киритилди: 17:57 22.09.2021. Ўқилди: 2662 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!