Душанбе шаҳрида бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида бу ҳақида маълумот берилган.
Тадбирда келгусида ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказиш учун биргаликда барча чораларни кўриш лозимлиги, бунга саноат кооперацияси, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт-логистика соҳаларида қатор қўшма лойиҳаларни изчил амалга ошириш орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди.
Хабарга қараганда, Ўзбекистон-Тожикистон халқаро чегара савдо зонасини яратиш лойиҳасини амалга ошириш жадаллаштирилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини учинчи мамлакатларга экспорт қилиш учун чегара ҳудудларида улгуржи тарқатиш марказлари яратилади.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси 20,6 миллиард долларга етган.