Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ТИВ баёноти: Ўзбекистон сулҳни қўллаб-қувватлайди

ТИВ баёноти: Ўзбекистон сулҳни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Покистон воситачилигида Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатиш ва сулҳ ўрнатилиши ҳақидаги қарорни олқишлади.

Бу ташаббус кескинликни камайтириш ва сиёсий-дипломатик музокаралар учун муҳим қадам сифатида баҳоланди.

Томонлар вазминликка чақирилиб, вазиятни янада оғирлаштирувчи ҳаракатлардан тийилиш ва тинчлик йўлида ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл билан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тамойиллари асосида ҳал этиш тарафдори эканини билдирди.

Киритилди: Бугун 19:21. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!