Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Тинчлик бўйича ҳеч қандай Европа ташаббуси мавжуд эмас»

«Тинчлик бўйича ҳеч қандай Европа ташаббуси мавжуд эмас»

Европа Иттифоқи Украинадаги можарони давом эттирмоқда, чунки у ерда европаликларнинг қони тўкилмаяпти.

Словакия бош вазири Роберт Фицонинг фикрича, Европа Иттифоқи Украинадаги можарони давом эттиришга ҳисса қўшмоқда, чунки бу урушда европаликлар ҳалок бўлмаяпти. Бу ҳақда у ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилинган видео мурожаатида айтди.

Фицонинг таъкидлашича, 15–16 октябрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитида Украинадаги можаро муҳокама қилинганида, тинчлик масаласига етарлича эътибор қаратилмаган.

«Европа Иттифоқида биз елка қисамиз ва можарони авж олдиришда давом этамиз, чунки бизнинг қонимиз тўкилмаяпти», — деди Словакия бош вазири.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Европа Иттифоқининг тинчликка эришиш бўйича ҳеч қандай ташаббуси мавжуд эмас. Фицо Европа Иттифоқи фақат давом этаётган можаро харажатларини қоплаш билан шуғулланаётганини таъкидлади.

«Бу урушнинг ҳарбий ечими йўқлиги аллақачон аён бўлди», — дея хулоса қилди у.

Шунингдек, Фицо Брюсселдаги Европа етакчилари учрашуви якунлари бўйича Владимир Зеленский 2027 йилдаги ҳарбий харажатларни қоплаш учун Европа Иттифоқидан қўшимча 70 миллиард евро сўраганини билдирди. Словакия бош вазирининг айтишича, унинг мамлакати бундай ёрдамни молиялаштиришда иштирок этмайди.

Киритилди: Бугун 08:53. Ўқилди: 560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!