Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тиббиёт ходимлари ўз машиналарида стикерсиз юриши мумкин

Тиббиёт ходимлари ўз машиналарида стикерсиз юриши мумкин

Кеча эълон қилинган стикерсиз юриш ҳуқуқига эга шахслар рўйхатида шифокорлар йўқ эди. Янги тартибда улар ҳам истиснолар рўйхатига киритилган.

Бунга кўра, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат машиналари ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига рухсатнома талаб этилмайди.

Бунда мазкур ташкилотларнинг ходимлари ушбу кўрсатилган ташкилотларда фаолият юритаётганлиги тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси нусхаси ва иш жойидан тасдиқловчи ҳужжат асосида ҳаракатланади. Ушбу ходимлар фақат иш жойига етиб бориш ва уйга келиш мақсадида ўз автотранспортидан фойдалана олади, яъни фақат хизмат юзасидан ҳаракатланишига йўл қўйилади.

Киритилди: 00:30 31.03.2020. Ўқилди: 2723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!